22:38 / 16.05.2019
3 231

“Пахтакор” Фарғонада “Андижон”ни йирик ҳисобда енгди

“Пахтакор” Фарғонада “Андижон”ни йирик ҳисобда енгди
Coca-Cola Cуперлига 9-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечган учрашувда "шерлар" 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Драган Черан ва Марат Бикмаевлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, Шота Арвеладзе ҳисобидаги очколар сони 23 тага етди ва жамоа пешқадамликни давом эттирадиган бўлди. "Андижон" эса 7 очко билан 12-поғонада қолди.

“Андижон” – “Пахтакор” 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 - 45+3, пенальти Черан, 0:2 - 82 Бикмаев, 0:3 - 85 Бикмаев.

“Андижон” – Виталий Мирний, Бобур Омонов, Аброр Ҳусинов, Ильдар Маматказин, Радосав Алексич, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Асрор Ғофуров, Шаҳзод Убайдуллаев (Шахзбоз Жумабоев, 79), Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзим Аҳмедов, 74).

“Пахтакор” – Санжар Қувватов, Акром Комилов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Игорь Сергеев.

Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев (42), Маматказин (45+2), Алексич (64), Симич (67).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор” Фарғонада “Андижон”ни йирик ҳисобда енгди