
“Реал” клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан музокараларга киришди, дея хабар қилмоқда франциялик журналист Филипп Карайон.
Унинг таъкидлашича, музокаралар ҳозирча бошланғич босқичда. Ўтган мавсум ҳам мисрлик футболчи қаймоқранглилар қизиқишларига сабаб бўлганди.
26 ёшли футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Салоҳ ушбу мавсум жамоасининг 51 ўйинида иштирок этиб, 26 гол ва 13 та голли узатмага муаллиф бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар