21:47 / 18.05.2019
2 754

Суперлига. "Насаф" Муртозоевнинг дубли эвазига "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди

Суперлига. "Насаф" Муртозоевнинг дубли эвазига "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида ҳар иккала жамоада ҳам имкониятлар юзага келган бўлс-да , ҳисоб очиш бирорта жамоа вакилларига насиб қилгани йўқ.

Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев шогирдлари фаолликни оширишди. Бунинг натижасида 55-дақиқада Ҳумоюн Муртозоев ҳисобни очишга эришди, - 1:0. Голдан қўқонликлар ўзларига келиб улгурмасидан Муртозоев навбатдаги голини киритди, - 2:0. Шу тариқа "Насаф" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди.

НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 - 2:0
Голлар:
Ҳумоюн Муртозаев 54, - 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 56, - 2:0.

"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев (Бобир Абдихолиқов, 82), Шароф Муҳитдинов (Акмал Мозговой, 77), Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров, 76), Бобурбек Давлатов, Ислом Рашидхонов, Хуршидбек Мухторов, Умар Эшмуродов
Захира: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 15. Жўрабек Маннонов, 16. Алишер Юсупов, 19. Сардор Абдураимов, 34. Шерзод Насруллаев,

"Қўқон-1912": Боян Кнежевич, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов (Тимур Усмонов, 67), Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов (Бехруз Садиллоев, 59), Шаҳбоз Эркинов (Тимур Ҳакимов, 86), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Аваз Маматхўжаев, 55. Милош Николич.
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 17, Ойбек Рустамов 64.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" Муртозоевнинг дубли эвазига "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди