date
views 2 473

Суперлига. "Қизилқум" ўз уйида "Сурхон"га ютқазди

Суперлига. "Қизилқум" ўз уйида "Сурхон"га ютқазди
Ўзбекистон чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сурхон” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Навоийда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув термизликларнинг фаоллигида бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 19-дақиқада мезбонлар ўз жарима майдонларида Абдул Азиз Юсуповни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Натижада белгиланган пенальтини Дарко Станоевич аниқ бажарди.

38-дақиқада Юсупов тезлик олган ҳолда ҳимоячиларни ортда қолдирди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди.

65-дақиқада Саломовнинг жаримадан узатган тўпини Юсупов боши билан дарвозага чиройли тарзда жойлаб қўйди. 78-дақиқада майдон эгалари Алишер Саноевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни қисқартиришди.

"Қизилқум" - "Сурхон" 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар:
0:1 – 19, пенальти Станоевич, 0:2 – 38 Юсупов, 0:3 – 63 Юсупов, 1:3 – 78 Саноев.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 4. Эркин Бойдуллаев, 7. Мурод Бобожонов, 17. Салим Мустофоев, 18. Элдор Бойматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев (Файзулла Қамбаров, 63), 23. Шерали Жўраев (Азизбек Усмонов, 75), 30. Элгужа Григалаишвли, 36. Хуршид Олимов (Алишер Саноев, 58), 44. Мақсуд Каримов, 99. Медина Смит.

“Сурхон”: 1. Асилбек Омонов, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров, 5. Аюбхон Нўъмонов, 7. Рахматилла Бердимуродов, 10. Шавкат Саломов (Нажмиддин Нормуродов, 90+1), 13. Абдул Азиз Юсупов, 14. Аҳрор Исмоилов, 19. Владимир Бубанья, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (Мирзакамол Камолов, 71), 44. Дарко Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Каримов (18), Григалашвили (30), Мустафоев (31), Жўраев (63), Хурсанов (79).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Қизилқум" ўз уйида "Сурхон"га ютқазди