
18 май, шанба куни профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Равшан Умрзоқов (9 та ғалаба, 7 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Екатеринбургда бўлиб ўтган бокс оқшомида Равшан Жанубий Африка Республикаси боксчиси Энтони Молойзанега (11 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг, 7 та нокаут) қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жангда Умурзоқов рақибини очколар ҳисобига маглубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик бошқа боксчи енгил (-61,2) вазн тоифаси вакили Элнур Абдураимов (5 та ғалаба, 5 та нокаут) нокаут эвазига рақибини енгган бўлса, иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Сардор Музаффаров (4 та ғалаба, 2 та мағлубият, 2 та нокаут) эса тожикистонлик Асрор Воҳидовга (3 та ғалаба, 1 та нокаут) очколар ҳисоби бўйича имкониятни бой бериб қўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар