10:30 / 19.05.2019
2 734

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”
Суперлиганинг 9-турида доирасида “Насаф”- “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Кутилган ўйинни намойиш этиб, кўплаб хавфли вазиятларни ярата олдик. Йигитлар кўрсатган ўйиндан, натижадан мамнунман. Киритилган иккита голдан ташқари яна кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Улардан самарали фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирик кўриниши ҳосил қилиши мумкин эди. Муҳими бугун бизга ғалаба керак эди ва биз бунга эришдик...

Бугун Умиджон Эргашевга имкон бердик. У руҳий тушкунликка тушмаслиги учун бу зарур эди. Бугунги баҳсда у ёмон ҳаракат қилмади. Таркибимизда тўрт нафар ёш дарвозабонлар бор. Биз уларга ишонамиз ва барчасига имкон берамиз.

Тўғри, Ҳумоюн Муртазоев қулай имкониятлардан фойдалан олмаган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо бугун у иккита гол уриб, ғалабамизни таъминлади. Бобир Абдуҳолиқов жароҳати боис ўйин амалиётисиз қолди. У 4 кундан буён умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда. Кеча ўринбосарлар сафида бир бўлим ўйнади. Бугун ҳам унга имкон бердик. Ўйлайманки, у ҳали ўз сўзини айтади.

Манба: fcnasaf.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”