23:31 / 19.05.2019
2 691

АГМК ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди

АГМК ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган АГМК клуби ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида меҳмонлар сафида Шаҳбоз Жўрабоек ҳисобни очди, - 0:1. Голдан кейин мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Бунинг натижасида 14-дақиқада ҳакам томонидан пенальти белгиланди. Бу имкониятдан Дилшод Жўраев унумли фойдалана олмади. “Сўғдиёна” дарвозабони Жўраев ижросидаги пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Кейинги дақиқаларда иккала томонда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Бироқ яратилган имкониятлар гол бўлишига етарли бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимнинг 89-дақиқасига келиб “Сўғдиёна” учрашувдаги навбатдаги голни киритди. Ҳужумга ўтиб кетган АГМКнинг ҳимояда бўш ўйнаганидан Кахи Махарадзе қанотдан Сирож Меливнинг узатмасидан тўп киритди, - 2:0. Шу тариқа АГМК яна ўз майдонида мағлуб бўлди.

АГМК – “Сўғдиёна” – 0:2
Голлар:
Шаҳбоз Жўрабеков (4), Кахи Махардзе (89)
Фойдаланилмаган пеналти: Дилшод Жўраев (14)

АГМК: 1. Низомиддин Зиёвутдинов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Санъат Шихов (15. Жасурбек Ҳакимов, 65), 9. Зафар Полвонов, 19. Жасур Ҳасанов, 20. Мирғиёс Сулаймонов (17. Муроджон Тошматов, 72), 23. Акмал Шораҳмедов, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 44. Бобурбек Йўлдошев, 60. Комрон Сайдазимов (99 Шахзодбек Нурматов, 84).

“Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 3. Искандар Шойқулов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Санжар Рашидов (14. Жамшид Болтабоев, 71), 9. Ойбек Нурматов (8. Сирож Мелиев, 51), 10. Шохруз Норхонов, 18. Шерзод Шакиров, 77. Даниэль Насриддинов (21. Сахоб Рашидов, 79), 91. Никола Милинкович, 97. Шахбоз Жўрабеков.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурметов 41, Жамшид Болтабоев 84, Никола Милинкович 87, Жасур Ҳакимов 88.

Манба: uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйди