
Coca-Cola Суперлига 9-тури доирасида "Насаф" "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қайд этди.
Мазкур учрашувда дублга эришган Ҳумоюн Муртазоев ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун янада кўплаб голлар киритишим мумкин эди, аммо бироз омад етишмади. Асосийси ғалаба қозона олдик. Энди машғулотлар жараёнида бирга-бир вазиятлар борасида кўпроқ тер тўкаман.
Албатта, ҳар бир футболчи миллий терма жамоада ўйнашни орзу қилади. Қани эди бизни ҳам терма жамоага чақиришса, бор кучимиз билан ўйнаган бўлар эдик", - деди Муртазоев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар