2 670
Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлигада қатнашаётган клублар директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш давомида сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш, ёш ҳакамларни тайёрлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунга қарамай, ҳакамлар томонидан қабул қилинаётган баъзи қарорлар борасида кўплаб баҳсу мунозаралар юзага келаётгани, бу баҳсу мунозаралар натижасида ҳакамларга нисбатан нотўғри фикр шаклланиб қолаётгани таъкидланди. Атайлаб қўпол хатоларга йўл қўядиган, турли қинғир ишларга аралашиб юрадиган ҳакамлар қатъий жазоланиши яна бир бор огоҳлантирилди.
Шу билан бирга ҳакамлар баъзан инсонийлик омили туфайли хатоларга йўл қўйишлари кузатилаётгани айтиб ўтилди. Бундай ҳолатларда клублар бош мураббийлари ўйин пайтида ўз ҳиссиётларини жиловлаб, ҳакамларга нисбатан ҳақоратомуз ибораларни ишлатишдан тийилишлари кераклиги таъкидланди. ЎФА экспертлар гуруҳи томонидан ҳар бир ҳакамнинг ҳаракатлари кузатиб, таҳлил қилиб борилади.
Ўйин натижасига таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўйганлар тегишли тартибда жазоланади. Шу билан бирга баъзи қарорлар ўйин вақтида мухлисларга шубҳали туюлса-да, мутахассислар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин ўша вазиятда ҳакамлар тўғри қарор қабул қилгани ойдинлашган вазиятлар ҳам бўлаётгани тилга олинди.
Шулардан келиб чиқиб, клублар бош мураббийлари ва мутасаддилари доимо ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти билан ўзаро алоқада бўлиб, хато ва камчиликларни биргаликда бартараф этиб бориш таклиф қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Собиқ разведкачи: Ғарб Украинадан қандай қутулиш ҳақида ўйламоқда
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди