00:18 / 23.05.2019
3 046

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи якунланди ва плей-офф жуфтликлари маълум бўлди

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи якунланди ва плей-офф жуфтликлари маълум бўлди
Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди ва 1/8 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди.

Фақат А гуруҳида Эроннинг «Зўб Оҳан» ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клублари ўртасидаги баҳс хавфсизлик сабабларига кўра, кейинроқ ўтказиладиган бўлди. Айнан шу ўйинда гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар номи маълум бўлади. Ҳозирча «Зўб Оҳан» 11 очко ва «Ан-Наср» 9 очко жамғарган.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари шарқда 18-25 июнь кунлари, ғарбда эса 5-6 август кунлари ўтказилади.

ОЧЛ, 1/8 финал
Дастлабки ўйинлар

Ғарб минтақаси
5 август

Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) – А гуруҳи ғолиби
А гуруҳи 2-ўрин соҳиби – Ал-Ваҳда (БАА)
6 август
Ад-Дуҳайл (Қатар) – Ас-Садд (Қатар)
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони)

Шарқ минтақаси
18 июнь

Кашима Антлерс (Япония) – Санфречче Хиросима (Япония)
Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) – Шандонг Луненг (Хитой)
19 июнь
Урава Ред Даймондс (Япония) – Улсан Ҳюндаи (Жанубий Корея)
Шанхай СИПГ (Хитой) – Чонбук Моторс (Жанубий Корея)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи якунланди ва плей-офф жуфтликлари маълум бўлди