ФИФА Қатарда 2022 йилда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида аввалгидек 32 терма жамоа иштирок этишини эълон қилди. Яъни, аввал тахмин қилинганидек, қатнашувчи терма жамоалар сони 48 тага етказилмайдиган бўлди.
Бунга сабаб — Қатарнинг бирорта қўшниси турнир ўйинларини ўзида қабул қилиш имкониятига эга эмаслигидир. Қатарнинг ўзи стадионларга бўлган талаблар пасайтирилсагина кенгайтирилган турнирни қабул қилишини билдирган эди. Яъни турнир ФИФА томонидан тасдиқланган 8 та стадиондагина эмас, агар ФИФА стадионларнинг сиғимига бўлган талабни 20.000 гача камайтирадиган бўлса, яна тўртта янги стадионда ўтказиш масаласи кўриб чиқилаётган эди.
Лекин ФИФА мезонларни ўзгартирмади, бинобарин Жаҳон кубоги қатнашчилари таркиби кенгайтирилмайдиган бўлди ва 5 июнь куни бўлиб утадиган ФИФАнинг навбатдаги конгрессида ҳеч қандай таклиф кўриб чиқилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг