13:30 / 23.05.2019
3 067

Туркия - Ўзбекистон ўйинини сербиялик ҳакамлар бошқаради

Туркия - Ўзбекистон ўйинини сербиялик ҳакамлар бошқаради
Келаси ҳафта охирида Анталияда бўлиб ўтадиган Туркия – Ўзбекистон миллий жамоалари ўртоқлик ўйинини сербиялик Срджан Йованович бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

ЎФА хабарига кўра, Йовановичга қанотларда ҳамюртлари Урош Стойкович ва Милан Михайлович ёрдамлашади. Тўртинчи ҳакам сифатида туркиялик Халил Умут Мелер тайинланган.

Учрашув 2 июнь куни Анталиядаги «Аланья» стадионида ўтказилади. Бу – Туркия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги илк ўйин бўлади. Ўзбекистон бунга қадар УЕФАга аъзо 13та мамлакат термасига қарши (уларнинг барчаси - Шарқий Европа жамоалари) ўйин ўтказган.

Маълумот учун, Туркия ҳозирда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. 1 июндан эътиборан Шенол Гюнеш жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллайди. Ушбу маҳаллий мутахассис 2000-2004 йилларда ҳам Туркия термасига устозлик қилган, унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2002да учинчи ўринни эгаллаган.

Гюнеш ихтиёрида Англиянинг «Эвертон», «Лестер», Италиянинг «Милан», «Сассуоло», Франциянинг «Лилль», Германиянинг «Штутгарт», Испаниянинг «Сельта» каби клубларида тўп сурувчи футболчилар бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия - Ўзбекистон ўйинини сербиялик ҳакамлар бошқаради