22:45 / 25.05.2019
2 834

"Бунёдкор" Бекободда "Металлург"ни таслим этди

"Бунёдкор" Бекободда "Металлург"ни таслим этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур диорасида "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" футболчиларини қабул қилди ва мағлубиятга учрашди.

Учрашувни меҳмонлар шиддатли бошлашди ва бир нечта вазиятларни яратишга эришди. 36-дақиқага келиб Нурилло Тўхтасинов қарийб 25 метр масофадан дарвоза тўққизлигини нишонга олиб ҳисобни очди. Шундан кейин майдон эгалари бироз жонланишди, лекин биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимни "Металлург" футболчилари яхши бошлашди, лекин орадаги фарқни йўққа чиқара олмади. "Бунёдкор" футболчилари марказий ҳимоячининг қўпол хатосидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни оширишга эришди. Ўйин шу тарзда якунига етди ва "Бунёдкор" Бекободдан уч очко билан қайтди.

“Металлург” – “Бунёдкор” 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар:
0:1 – 36 Тўхтасинов, 0:2 – 65 Мираҳмадов

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 6. Иброҳим Йўлдошев (17. Музаффаржон Музаффоров, 46), 7. Суҳроб Нуруллоев (70. Сергей Тумасян, 63), 10. Ислом Исоқжонов, 11. Баҳром Абдураҳимов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 55. Акбар Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев (18. Шавкат Муллажонов, 46), 85. Баҳодир Пардаев.

“Бунёдкор”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Жасур Жалолиддинов (30.Абдулла Абдуллаев, 81), 10. Хуршид Ғиёсов (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 78), 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 17. Санжар Қодирқулов (34.Суҳроб Иззатов, 38), 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Қобилов (45+1).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" Бекободда "Металлург"ни таслим этди