20:50 / 26.05.2019
2 722

“Пахтакор” Тошкентда “АГМК”ни йирик ҳисобда енгди

“Пахтакор” Тошкентда “АГМК”ни йирик ҳисобда енгди
Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “АГМК” учрашуви ўз якунига етди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 5-дақиқада Жалолиддин Машарипов бошлаган ҳужум кескин тус олди ва Игорь Сергеев аниқ зарбаси билан тўпни дарвозанинг пастки чап бурчагига йўллади.

17-дақиқада майдон эгалири иккинчи голни уришди. Чиройли комбинациядан сўнг Драган Черан Тўраевни доғда қолдирди. 32-дақиқада Марко Симич бурчакдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлим дебютида олмалиқликлар ҳисобни қисқартиришди: Мирғиёс Сулаймоновнинг пасидан сўнг Зафар Полвонов боши билан дарвозани ишғол қилди.

76-дақиқада Марат Бикмаев узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб якуний ҳисобни ўрнатди.

“Пахтакор” – “АГМК” 4:1 (3:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 5 Сергеев, 2:0 – 17 Черан, 3:0 – 32 Симич, 3:1 – 49 Полвонов, 4:1 – Бикмаев.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Акром Комилов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Жаҳонгир Аҳмадов (Асқаров, 80), Жалолиддин Машарипов (Маҳмудҳожиев, 75), Марат Бикмаев, Драган Черан (Собит Синдаров, 86), Игорь Сергеев.

АГМК: Акбар Тўраев, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев, Мирғиёс Сулаймонов, Миржамол Қосимов (Ғуломхайдар Ғуломов, 72), Дилшод Жўраев (Миролюб Костич, 46), Камрон Саидазимов (Шохназар Норбеков, 64), Санъат Шихов, Мурод Тошматов, Зафар Полвонов.

Огоҳлантириш: Комилов (67).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор” Тошкентда “АГМК”ни йирик ҳисобда енгди