Хабарингиз бор бундан бироз аввал Coca-Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Водий дербисида кучлар тенг келди – 1:1.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “лочинлар” устози Андрей Канчельскис иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Шармандали ҳакамликдан сўнг яна икки очко йўқотдик. Дарвоза томон кетаётган тўпни икки қўллаб тўсиш...уят. Бундай ҳакамларни умрбод футболдан четлатиш керак. Юзига тўп теккан футболчи беш дақиқа майдонда ётибди. Тўп кимнидир ўлдирганини билмайман. Бундай ҳолатлар футболчиларнинг ўзлари учун уят эмасми. Айтингчи менга кимнидир тез ёрдам машинаси олиб кетдими, кимнидир қўли ёки оёғи синдими? Ҳақиқий футболчи бундай қилишдан уялиши керак”, - дейди россиялик мутахассис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди