
Тез орада "Ньюкасл" клубининг хўжайини ўзгаради. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра Бирлашган Араб Амирликлари қироллик оиласи аъзоси ҳисобланган шайх Ҳолид бин Зайид Ал Нахайён ушбу АПЛ клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Бу унга 350 миллион фунтга (деярли 400 миллион евро) тушади. Айрим манбааларга қараганда “қарғалар”нинг ҳозирги хўжайини Майкл Эшли кеча керакли ҳужжатларни имзолаган.
Маълумот учун, шайх Ал Нахайён "Манчестер Сити" клуби хўжайини шайх Мансурнинг амакиваччаси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар