03:32 / 30.05.2019
2 850

Барак Обама нега Месси Аргентина терма жамоасида муваффақиятга эриша олмаслигини айтди

Барак Обама нега Месси Аргентина терма жамоасида муваффақиятга эриша олмаслигини айтди
АҚШ собиқ президенти Барак Обама "Барселона" сардори Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги муваффақиятсизликлари сабабини айтди.

“Хатто доҳийлар ҳам ўсишга эришиш учун бошқа инсонлар билан ишлаши керак. Аргентина терма жамоаси таркибида буюк Месси бўлишига қарамай, жаҳон чемпиони бўла олмаяпти. Гап шундаки, буюк ишларни битта шахснинг ёлғиз ўзи амалга ошира олмайди”, - дейди собиқ президент.

Маълумот учун, 31 ёшли Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида альбасетлар сафида 129та ўйинда майдонга тушди ва 65та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Месси бошчилигидаги Аргентина 2014 йил жаҳон чемпиони бўлишга жуда яқин келган эди. Бироқ, улар финалда Германияга имкониятни бой бериб қўйишган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барак Обама нега Месси Аргентина терма жамоасида муваффақиятга эриша олмаслигини айтди