Иско 40 млн евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Иско 40 млн евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин

Спорт 31-12-2015, 13:13 643
Иско 40 млн евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Искони сотиб олишга жиддий киришмоқда.

Бу ҳақида UFF нашри хабар тарқатди.

"Шаҳарликлар"нинг ижрочи директори Ферран Сориано мазкур трансфер борасида Мадридда музокара ўтказган.

Маълумотларга қараганда, "Манчестер Сити" раҳбарияти футболчи учун 40 миллион евро бермоқчи.

Инглизлар бу борада "ПСЖ" таклифидан кам бўлмаган пулни беришга рози эканликлари айтилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.