08:55 / 01.06.2019
2 006

Лига Кубоги. “Насаф” ўзида “Навбаҳор”ни тор-мор келтирди, “Бунёдкор” Бекободда ютқазди

Лига Кубоги. “Насаф” ўзида “Навбаҳор”ни тор-мор келтирди, “Бунёдкор” Бекободда ютқазди
Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Металлург” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Сергей Прохоров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва мана шу тўп амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Яна бир учрашув Қаршида бўлиб ўтди. Унда “Насаф” клуби “Навбаҳор” билан ўйнади ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 21-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев наманганликлар дарвозасини ишғол қилди, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Муртазоев дублини нишонади. Мазкур голлар урилганидан кўп ўтмай Азиз Ибрагимов ҳиссиётларини жиловлай олмади ва рақиб футболчисини тургани учун майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлим дебютида Умар Эшмуродов пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 80-дақиқада меҳмонларда иккинчи четлатиш рўй берди. Ғиёс Комилов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Ўйин якунланиши арафасида Худоёхон Саъдуллаев жамоасининг тшртинчи голини урди.

“Металлург” – “Бунёдкор” 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
0:1 - 10, автогол Прохоров.

“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 9. Маҳмуд Қудратуллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 46), 11. Баҳром Абдураҳимов, 17. Музаффар Музаффаров, 19. Дониёр Усмонов (7. Суҳроб Нуруллоев, 67), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 33. Одилбек Абдумажидов (77. Муҳаммад Исаев, 71), 55.Акбаржон Исматуллаев, 70. Сергей Тумасян.

“Бунёдкор”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Кемран Нажафалиев (7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 43), 4. Сергей Прохоров, 13.Лутфулла Тўраев, 20. Владислав Нуриев, 23. Санжар Рихсибоев (9. Сардорбек Азимов, 59), 26. Улуғбек Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 48. Валерий Акопов (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 67).
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамонов (27), Исаев (78).

“Насаф” – “Навбаҳор” 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:
1:0 - 21 Муртозаев, 2:0 - 22 Муртозаев, 3:0 50, пенальта Эшмуродов, 4:0 – 89 Саъдуллаев.

"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ҳумоюн Муртозаев, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Дониёр Нарзуллаев (Худоёхон Саъдуллаев, 77), Бобир Давлатов (Сардор Саъдуллаев, 77), Сардор Абдураимов, Акмал Мозговой, Ислом Рашидхонов, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов.

"Навбаҳор": Мирзоҳид Маматхонов, Азиз Ибрагимов, Славко Лукич (Мирзоҳид Ғофуров, 56), Шаҳзод Шайманов, Баҳодир Насимов, Игорь Голбан, Хожиакбар Юнусов, Абдужамол Исроилов, Ғиёс Комилов, Улуғек Акназаров (Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 46), Зафар Тўраев.

Огоҳлантиришлар: Мозговой (23), Комилов (49), Исроилов (84).
Четлатишлар: Ибрагимов (23), Комилов (80).

Манба: Uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лига Кубоги. “Насаф” ўзида “Навбаҳор”ни тор-мор келтирди, “Бунёдкор” Бекободда ютқазди