14:36 / 01.06.2019
2 079

Эктор Купер Туркия билан ўйин олдидан: «Туркияни енгишимиз мумкин»

Эктор Купер Туркия билан ўйин олдидан: «Туркияни енгишимиз мумкин»
2 июнь куни Туркия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик ўйини ўтказилади. Шу муносабат билан Анталиядаги «The Sense De Luxe» меҳмонхонасининг анжуманлар хонасида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Аргентиналик мураббий эртанги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушмоқчи эканини айтди.

Янги футболчилар ҳақида
«Ҳозирча миллий жамоага янги чақирилган футболчилар яхши таассурот қолдиришмоқда. Бош жамоада клубларга қараганда бошқача талаблар қўйилади ва умид қиламан, улар миллий жамоа ўйинига мослашиб, бизга фойда бера олади. Ягни чақирилган футболчилар ўйинда майдонга туша олмаса, хафа бўлишлари керак эмас. Уларда яна имкон бўлади».

Ҳимояда янги футболчиларнинг синаб кўрилмаётгани ҳақидаги саволга
«Икки ойдан сўнг саралаш ўйинлари бошланади, шу сабаб янги футболчиларни синаб кўриш фойдали, аммо биз ҳар қандай футболчининг ҳам жисмоний ҳолатига қараймиз. Ҳимояда янги футболчилар чақирилмаяпти? Нега, биз иккита янги қанот ҳимоячисини чақиртирганмиз. Акром Комилов ва Ҳожиакбар Алижонов. Тўғри, марказий ҳимояда янги футболчи чақирилгани йўқ, лекин бу ҳимоямизда муаммо йўқ дегани эмас.

Ҳеч бир футболчида таркибда жой кафолатланмаган. Футболчи доим даражасига қараб жамоага чақирилади. Масалан, мен ҳам бугун мураббийман, эртага бўлмаслигим мумкин. Бу футболнинг қоидаси».

Туркия миллий жамоаси ҳақида
«Туркиянинг охирги ўйинларини кўриб, уларнинг яхши жисмоний ҳолатда эканини айтишим мумкин. Эртанги ўйинда нафақат ғалаба қозонишга, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, чунки мухлислар шуни кутишади. Биз ҳар қандай ўйинга ғалаба учун тушамиз, эртанги мураккаб ўйинда ҳам. Эртага ғалаба қозонишимизга ваъда бермаймиз, лекин буни эпласа бўлади. Аввало яхши консентрацияга эга бўлишимиз керак. Менимча, ўйинни ютиш учун имкониятимиз бор».

Ҳужумдаги рақобат ҳақида
«Бизда доим яхши ҳужумчилар бўлган. Кимдир жароҳат ёки бошқа муаммо сабаб миллий жамоага чақирилмагандир, аммо бизда уч ой олдин ҳам яхши ҳужумчилар бор эди, ҳозир ҳам бор. Биз миллий жамоага футболчи чақиришда худди дунёдаги бошқа мураббийлар каби жисмоний ҳолатга эътибор берамиз. Ҳужумда ҳам ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Биз ўзимизда бор бўлган ҳужумчилар билан яхши натижага эришишимиз керак»,- деб Купернинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер Туркия билан ўйин олдидан: «Туркияни енгишимиз мумкин»