09:50 / 02.06.2019
3 500

Бугун Туркия - Ўзбекистон ўйини бўлади, учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди

Бугун Туркия - Ўзбекистон ўйини бўлади, учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди
Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ўйин терма жамоамиз учун тарихий ҳисобланади. Сабаби шу пайтга қадар Туркия миллий терма жамоасига қарши бирорта ўртоқлик ўйини ўтказмаганмиз. Бу ўйин биринчиси бўлади.

Туркия - Ўзбекистон учрашуви Аланья шаҳридаги «Alanya stadium» ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинга терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини ҳам чақирган. Бугун бизга қарши Туркия терма жамоаси таркибида Италиянинг «Милан» клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу, шунингдек, Мериҳ Демирал («Сассуоло», Италия), Ченгиз Ундер («Рома», Италия), Юнус Малли («Вольфсбург», Германия), Женк Тосун («Эвертон», Англия), Энес Унал («Вальядолид», Испания) каби футболчилар майдонга тушишлари мумкин.

Учрашувга бўлган қизиқиш нафақат юртимизда, балки Туркияда ҳам жуда катта. Шу билан бирга ўйинни турк телеканалларидан ташқари, жаҳонга машҳур Eurosport телеканали ҳам жонли эфирда намойиш қилади. Юртимиздаги мухлислар эса учрашувни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт ТВ» телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади. Ўйинни таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Туркия - Ўзбекистон ўйини бўлади, учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди