Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
1-8-июн кунлари Фижи давлатининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида хабар хабар берган эдик.
Ўтган йили пойтахтимиз мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритган Адҳамжон Эргашев бугун чемпионликни муносиб ҳимоя қила олди.
Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг кузида халқаро федерация вазн тоифаларини ўзгартиришга қарор қилган эди. Шундай қилиб Эргашев жаҳон чемпионатида биринчи марта -67 кг гуруҳида шоҳсупага кўтарилди. У ўзининг энг яқин таъқибчиси, кумуш медал соҳиби туркиялик Муҳаммад Фурқон Ўзбекни 7 килограммга ортда қолдирди.
Енгил вазнларда бундай фарқ етарлича катта устунлик ҳисобланади. Яна бир аҳамиятли жиҳати даст кўтаришда ҳам силтаб кўтаришда ҳам рақибларига имконият қолдирмаган Адҳамжон 3 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазн тоифаси бронза медали россиялик Зулфат Гараевга насиб этди.
Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати натижалари:
Эркаклар, -67 кг.:
1. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 314 кг (141 кг + 173 кг)
2. Муҳаммад Фурқон Ўзбек (Туркия) – 307 кг (135 кг + 172 кг)
3. Зулфат Гараев (Россия) – 300 кг (137 кг + 163 кг)
Энг муҳими Адҳамжон Эргашев Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди