«Челси» бош мураббийи Маурисио Сарри яқин 24 соат ичида клуб билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришиши керак. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри журналисти Карло Лаудиза твиттердаги саҳифасида маълум қилган. Шундан сўнг «Ювентус» Саррини янги бош мураббий сифатида эълон қилади.
Бундан аввалроқ Sky Sport Italia нашри «Челси» Саррини «Ювентус» қўйиб юборишга рози бўлгани ҳақида хабар тарқатганди. Мураббий Италияга ҳам касби юзасидан, ҳам шахсий сабаблар билан қайтмоқда: унинг ҳисоблашича, фанатлар ва ОАВ уни танқид қилганида клуб уни етарли даражада қўллаб-қувватламаган.
Мураббий «Ювентус» билан кейинроқ яна узайтириш шарти билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Унинг янги клубидаги маоши миқдори йилига 6 миллион еврони ташкил этади.
Сарри 2018 йилнинг ёзида «Наполи»дан «Челси»га йўл олганди. Ўтган мавсумда у лондонликлар клуби билан Англия чемпионатида учинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасида ғолиб чиқди.
Ўз навбатида ўтган ойда «Ювентус»дан кетган Массимилиано Аллегри «Челси» бошқарувига келиши кутилмоқда.
Daily Star «аристократлар» Аллегри билан алоқага чиққани ҳақида хабар тарқатди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди