14:23 / 03.06.2019
3 516

Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ

Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ
"Championat.asia" сайтида Осиё Кубогидаги муваффақиятимиздан сўнг журналист Шаҳбоз Беғамовнинг "Купер услуби ўзбек футболига бегона", деган сарлавҳали мақоласи чоп этилганди.

Ўшанда Шаҳбоз Беғамов Купер терма жамоамизга қўллаётган услуб бизнинг футболга тўғри келмаслиги, Осиё Кубогида биз кутилган ўйинни намойиш этолмай, якунда натижа борасида инқирозга учраганимизни ёзганди.

Ундан кейин терма жамоамиз март ойида йиғилиб, Хитойда ўтган турнирда иштирок этиб қайтди. Шунингдек, 28 май куни навбатдаги йиғинга киришган терма жамоамиз кеча Туркия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Тўғри, жамоамизнинг ҳозирги ҳолати ва рақибларнинг даражаси ўртасидаги фарқ сезилди. Мағлубият бу катта фожиа эмас. Аммо гап натижада эмас, балки терма жамоамиз иштирокидаги футбол, мазмунсиз ўйин ва тўпсиз қийналаётган футболчиларнинг ҳаракати ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгармаганини кўрсатмоқда.

Осиё Кубогидаги муваффақиятсизлик ва сайтимизда чоп этилган мақола чиққанига 120 кун бўлди. Аммо терма жамоамизда ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Яъни, миллий жамоамиз ўйини пойдевори кўринмаяпти.

Осиё Кубогида жамоалар энг кўп аниқ зарбани — Туркманистон ва Ўзбекистон дарвозаси томон йўллашган (тўлиқ статистика)
Эктор Купер терма жамоамиз рулида ўтказган 13 учрашувдан 5 тасида ғалаба қозонди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилди.

Купер қўл остида ўртоқлик ўйинларида КХДР, Қатар, Осиё Кубогида Уммон ва Туркманистон, ўртоқлик турнирида Хитой мағлуб этилди.
Сурия ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувларида, Осиё Кубогида эса Австралия билан 120 дақиқа дуранг қайд этилди ва пенальтилар сериясида ютқаздик.

Эрон ва Жанубий Корея билан бўлган ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учраган бўлсак, Осиё Кубогида Япония ва Австралия бизни пенальтилар сериясида ютди. Шунингдек, ўртоқлик турнирида Уругвайга мағлуб бўлдик ва бугунги ўртоқлик баҳсида Туркия бизни ютди. Тўплар нисбати: 13-14.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ