
"Ювентус" жамоа Массимилиано Аллегри билан хайрлашгач, ҳамон янги мураббий қидириш билан банд.
Хабарингиз бор, ҳозирда "Челси" бош мураббийи ҳисобланган Маурицио Сарри Турин клуби билан шартнома имзолашга яқин тургани хабар қилинганди. Аммо вазиятни "кекса синьора" етакчисининг хоҳиши ўзгартириб юбориши мумкин.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, жамоанинг асосий юлдузи Криштиану Роналду бошқарувни ўзи "Реал"да бирга ишлаган Жозе Моуриньо қўлга олишини истамоқда. Форвард раҳбариятдан айнан португалиялик мураббий билан битим имзолашни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўтган йил декабрь ойида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгач, ишсиз юрипти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар