
«Реал» трансфер бозорида фаол иш олиб бормоқда.
Marca нашри хабарига кўра, Мадрид клубидагилар жорий ҳафтада яримҳимоячи Эден Азар («Челси»), ҳужумчи Лука Йович («Айнтрахт») ва ҳимоячи Ферлан Менди («Лион») харидлари бўйича ишларни якунлашни режалаштирмоқда.
Бош мураббий Зинедин Зидан бу футболчилар жамоанинг 8 июль куни бошланадиган мавсумолди тайёргарлик йиғинида ҳозир бўлишини истамоқда.
Эден Азарнинг трансфери борасидаги музокараларда ижобий силжиш кузатилган, томонлар 110 миллион евро ва 15 миллион евролик бонуслар бўйича келишиб олишган. Бельгиялик вингер трансфери яқин соатларда эълон қилиниши ҳам мумкин.
Сербиялик ҳужумчи Лука Йович хариди юзасидан ҳаракатлар кичик танаффусдан сўнг яна жонланган. Футболчининг ўзи билан битим шартлари келишиб олинган, «Айнтрахт» 65-70 млн евро эвазига асосий тўпурарини қўйиб юбориши кутилмоқда.
Франциялик ҳимоячи Ферлан Менди трансфери бўйича эса «Лион» билан келишиб олиниши зарур бўлган кичик деталларгина қолган, холос. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар