18:12 / 04.06.2019
2 495

Ўзбекистон Про-лигаси футболчилари тотализаторда иштирок этгани гумон қилинмоқда

Ўзбекистон Про-лигаси футболчилари тотализаторда иштирок этгани гумон қилинмоқда
ЎзПФЛ В Про-лига иштирокчиси бўлган «Зарангари» футбол клуби аъзоларининг тотализаторда иштирок этганидан шубҳаланишни бошлади.

«Зарангари» футбол клуби бунгача В Про-лиганинг 3–туридан жой олган «Зомин»га қарши ўйинга ўз вақтида етиб келмагани учун техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди. Мазкур клуб бугун бўлиб ўтадиган «Орол»га қарши учрашувда ҳам иштирок этмайди. Регламентга кўра, жамоа мусобақадан четлаштирилиши керак. Клуб лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Клуб расмийларининг ЎзПФЛга маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг «Иттифоқ» клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. «Зарангари» клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клублардан рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол.

Хуллас, футбол ривожига болта ураётган футболчи ва мураббийлар секин-секин чиқиб келяпти.
Диёр Имомхўжаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Про-лигаси футболчилари тотализаторда иштирок этгани гумон қилинмоқда