Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Россиянинг Олий Хоккей Лигаси (ОХЛ) аъзосига айланди.
Сочи шаҳрида ОХЛ клубларининг раҳбарлари ўртасида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистоннинг «Ҳумо» клуби расман таништирилди. Жамоа 2019/20 мавсумидан бошлаб ОХЛда иштирок этадиган бўлди.
Клуб тақдимоти Ўзбекистон Хоккей Федерацияси вице-президенти Кирилл Матвеев ва «Ҳумо» клубининг бош менежери Нормундс Сейейс томонидан ўтказилди. Янги мавсумда жамоани россиялик мутахассис Евгений Попихин бошқарадиган бўлди.
ОХЛ – очиқ халқаро хоккей лигаси бўлиб, нуфузи жиҳатидан Континентал Хоккей Лигасидан (КХЛ) кейин иккинчи ўринда туради. Ўтган мавсумда лигада Россиянинг 26та, Қозоғистоннинг 3та ва Хитойнинг 2та клуби иштирок этган. Қозоғистоннинг «Сариарка» клуби чемпионликни қўлга киритган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?