19:12 / 06.06.2019
2 588

КХДР бош мураббийи: «Ўзбекистон билан ўйинда натижа муҳим эмас»

КХДР бош мураббийи: «Ўзбекистон билан ўйинда натижа муҳим эмас»
Эртага, 7 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда КХДРга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бугун «Миллий» стадионида мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда қатнашган Tribuna.uz мухбири унда меҳмонлар бош мураббийи Юн Жонг Су томонидан янграган фикрларни келтириб ўтди.

«Тўғри, Осиё кубогидан кейин бирорта ҳам ўйин ўтказмадик. Фақат тайёргарлик машғулотларини олиб бордик. Таркибимиз анча ўзгарган, деб айтишимиз мумкин.

Бизга раҳбарият қўйган асосий вазифа – ЖЧ саралашида яхши тайёрланиб, унда яхши иштирок этиш.

Эртанги ўйинда биз учун натижа муҳим эмас. Бу баҳс бизга янги ўйинчиларни синовдан ўтказишимиз учун керак. Таркибга чет элда ўйнаётган футболчиларимизни эмас, асосан ички чемпионатдаги ўйинчиларни жалб этганмиз.

Олдимизда ЖЧ саралашида муваффақиятли қатнашишдан бўлак муҳим вазифамиз йўқ.

Жамоа Осиё кубогида мотивациясиз ўйнади? Ҳозирги КХДР миллий жамоаси Осиё кубогида қатнашган жамоа эмас. Асосан янги ва ёш ўйинчиларни йиғганмиз. Улар учун мотивация – ЖЧга чиқиш. Ҳозир жамоадаги муҳит ўзгарган.

Халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкиллаштиришда қийинчиликка учраётганимиз йўқ. Йиғилганимизга 20 кун бўлди. Жамоани янгидан қуряпмиз. Бунинг учун селекция ишлари билан шуғулланяпмиз», – деди Юн Жонг Су.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – КХДР ўртоқлик учрашуви эртага, жума куни «Миллий» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да бошланиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » КХДР бош мураббийи: «Ўзбекистон билан ўйинда натижа муҳим эмас»