20:43 / 06.06.2019
7 663

«Озодлик»нинг мухбири Тошкентга келиши билан депортация қилинди

«Озодлик»нинг мухбири Тошкентга келиши билан депортация қилинди
Фото: «Газета.uz»
«Озодлик» нашрининг мухбири, «Озодлик» радиоси ўзбек хизмати ходими Умид Бобоматов 4 июнь куни Тошкентга келиши билан Ўзбекистондан депорт қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

«4 июнь куни Тошкентга етиб келишим билан ҳеч қандай изоҳ, протоcол, имзо ва бошқа расмиятчиликларсиз мени мамлакатдан чиқариб юборишди», — дея ёзади мухбир ўзининг Facebook саҳифасида.

Постига қўшимча қилиб, унга депортация қилишда берилган ҳужжатнинг расмини ҳам жойлаган. Унда «Ушбу ҳужжат эгаси Ўзбекистон республикасига кириши маън қилинди», — деб ёзилган.

Ушбу ҳужжат билан журналистни Москвадан Тошкентга олиб келган Uzbekistan Airways самолёти уни қайтариб Москвага олиб кетган.

Ушбу ҳужжат «иккиёқлама текшириш»ни юзага келтирган. Москвага етиб боргач, журналистни Россия хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам сўроқ қилган.

Умид Бобоматов депортациянинг сабаби ҳозирча номаълум эканини, аммо касбий фаолияти билан боғлиқлигини хабар қилган.

«Мени мамлакатдан чиқариб юбориш билан боғлиқ ишларнинг барини мен ва менинг ҳамкасбларим учун яширин таҳдид, огоҳлантириш сифатида қабул қиламан. Ҳамда бу таҳдидлар Ўзбекистонда «очиқлик, демократик ғояларга содиқлик, сўз эркинлиги ва коррупцияга қарши кураш» ҳақидаги баландпарвоз гапларнинг фонида содир бўлмоқда», — дейди журналист.

Россия фуқароси Умид Бобоматов «Озодлик»нинг Москвадаги мухбири бўлиб ишлайди. Радиостанциянинг хабар беришича, илгари у Ўзбекистонга мунтазам равишда ташриф буюрган.

Май ойида Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Озодлик»нинг иш услубини танқид қилиб, уларни умумеътироф этилган журналистик ахлоқ меъёрларига зид деб атаган эди.

Хусусан, агентлик раҳбари Комил Алламжонов «Озодлик» таҳририятининг нохолис ва асосан ишончсиз материалларни нашр этишга қаратилган бир ёқлама ва янглиш сиёсати жамоатчилик, умуман глобал аудиториянинг чалғишига сабаб бўлиб, бу вазият кўплаб саволларни келтириб чиқаришини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Озодлик»нинг мухбири Тошкентга келиши билан депортация қилинди