15:32 / 08.06.2019
1 937

Эден Азар: «Бир эмас, иккита орзум рўёби учун Абрамовичга раҳмат»

Эден Азар: «Бир эмас, иккита орзум рўёби учун Абрамовичга раҳмат»
«Челси»дан «Реал»га ўтган яримҳимоячи Эден Азар Instagram`даги саҳифасида мазкур муҳим янгилик юзасидан ўз фикрлари билан бўлишди.

«Реал»га ўтишим энди сир эмас. Шу клубда ўйнашни болалигимдан орзу қилганимни биласиз. Миш-мишлар ва ОАВнинг менга эътибори ошган мураккаб даврда – айниқса охирги ярим йил давомида ўзимни ва жамоани чалғитмасликка бор кучим билан уриндим.

Энди клублар харид бўйича келишиб олишди. Мен ҳаётимда янги саҳифа очишим кераклигини тушунасиз, деган умиддаман. Ахир ҳар биримиз орзумиз рўёбига имкон туғилганда шундай қиламиз.

«Челси»дан кетиш – фаолиятим давомида қабул қилишимга тўғри келган энг катта ва энг қийин қарор.

Ҳозир шуни расман баён қилишни истардимки, мен «Челси»даги ҳар бир онимдан завқ олдим, бирор марта ҳам бошқа ҳеч қайси клубга ўтиш ҳақида ўйламадим.

Кетишимдан олдин клубдаги барчага раҳмат айтмоқчиман. Клуб хўжайини мистер Абрамович ва унинг бошқарувчиларига ҳам ташаккур айтишим керак; улар менинг бир эмас, иккита орзумни рўёбга чиқишига ёрдамлашишди – биринчиси «Челси» сафида ўйнаш, иккинчи эса – «Реал» аъзоси бўлиш», – деб ёзган Азар.

28 ёшли вингер трансфери бўйича келишувга эришилгани 7 июнь куни расман тасдиқланди.

Эден 13 июнь, пайшанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал»нинг янги футболчиси сифатида таништирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эден Азар: «Бир эмас, иккита орзум рўёби учун Абрамовичга раҳмат»