Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) 9 июнь тонгида ўзининг учинчи жангини ўтказади.
Мазкур жангда Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес (23 та ғалаба, 13 та нокаут, 12 та мағлубият) рақиблик қилади.
Тўқнашув Нью-Йоркдаги машҳур Мадисон Square Гарден аренасида бўлиб ўтади. Улар иштирокидаги жанг оқшоми тонгги соат 05:30 да бошланади. Жанг Sport-TV орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Боксчилар жангдан олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.
Маълумот учун, 37 ёшли Норберто Гонсалес шу пайтгача ўтказган 35 та жангининг 4 тасида турли минтақавий йўналишлар чемпионлик камари учун рингга кўтарилган, бироқ уларда имкониятни бой бериб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта 9 март куни венесуэлалик Франк Рохасга қарши рингга чиқиб, рақибини нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?