date
views 2 365

U-20 ЖЧ. Ярим финалнинг учинчи иштирокчиси ҳам маълум бўлди

U-20 ЖЧ. Ярим финалнинг учинчи иштирокчиси ҳам маълум бўлди
20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финали доирасида АҚШ вакиллари Эквадор билан тўқнаш келди.
Қайд этиш жоизки, иккала терма ҳам ўз қитъаларида ўтган биринчиликларда ғолибликни қўлга киритган ҳисобланади. Мазкур баҳсда эса эквадорликлар рақибларини 2:1 ҳисобида таслим қилиб, ярим финал масаласини ижобий ҳал этишди. Уларнинг рақиби эса Ж.Корея ҳамда Сенегал ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз кечаги ўйинлардан кейин, Украина ва Италия ҳам кейинги босқичга йўл олганди.

АҚШ U-20 – Эквадор U-20 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар:
0:1 – 30 Сифуэнтес, 1:1 – 36 Веа, 1:2 – 43 Эспиноса.

АҚШ U-20 – Очоа, Ричардс, Глостер, Дест, Деркин, Кеита (Ренникс, 86), Помикал, Мéндез (Ледезма, 74), Веа, Сото, Конрад (Лланез, 46).
Эквадор U-20 – Рамирес, Қуинтеро, Порозо, Паласиос (Cастилло, 57), Эспиноса, Сифуэнтес, Вальесилья, Ресабала (Альсивар, 75), Плата, Альварадо, Кампана (Сегура, 89).
Огоҳлантиришлар: Деркин (45), Веа (77).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 ЖЧ. Ярим финалнинг учинчи иштирокчиси ҳам маълум бўлди