09:00 / 09.06.2019
1 655

Сарри “Наполи”дан кейин “Юве”да ишлаш ҳақида: Ажрашган хотинингга вафодор бўлиб қолишинг керакми?

Сарри “Наполи”дан кейин “Юве”да ишлаш ҳақида: Ажрашган хотинингга вафодор бўлиб қолишинг керакми?
“Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри А Серияга қайтиши борасида гапирди. Аввалроқ “Наполи”да ишлаган 60 ёшли мутахассис “Ювентус”да иш бошлаши кутилмоқда.

“Биз итальянлар ўз уйимизга боғланиб қолганмиз, биз ҳар доим нимадир етишмаётганини сезамиз.
Бу мен учун оғир йил бўлди. Дўстларим, қари ота-онам билан айрилиқ азобини тотишни бошладим.

Аммо профессионал танлов қилмоқдаман. Мен яна йигирма йил мураббийлик қилмайман, паспортимдаги ёшим буни кўрсатиб турибди.
Мураббийлик осон иш эмас. Ўз уйим Тосканага қайтар эканман, ўзимни нотанишдек ҳис этаман. Мен сўнгги йиллар ичида у ерда атиги 30 кунча ухладим.

Неаполликлар уларни қандай яхши кўришимни билишади. Ўтган мавсум бошқа итальян клубида ишламаслик учун мен Англияга кетишга қарор қилдим. Касб бошқа йўлни тақозо қилиши мумкин, аммо инсонлар билан муносабат ўзгармайди.

Жамоада экансан, унда 100% у тарафда бўлишинг керак. Аммо содиқлик нима? Агар клуб бир кун келиб сени бўшатса нима қилиш керак? Ажрашган хотинингга вафодор бўлиб қолиб қолишинг керакми?

Клубнинг тимсоли бўла олган сўнгги футболчи Тотти эди. Келажакда бундай ўйинчилар бўлмайди”, – дейди Сарри.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сарри “Наполи”дан кейин “Юве”да ишлаш ҳақида: Ажрашган хотинингга вафодор бўлиб қолишинг керакми?