Фото: ЎзА
Очиқ осмон остидаги музей шаҳар — «Ичан қалъа»нинг «Кўҳна Арк» майдонида Паҳлавон Маҳмуд номидаги I халқаро баҳодирлар ўйинларига старт берилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Халқаро номланиши Strong men деб аталувчи ушбу мусобақа илк бора Хива шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Покистон, Латвия, Россия каби 20 мамлакатдан жаҳоннинг энг кучли полвонлари иштирок этмоқда.
— Мусобақа сабаб Ўзбекистонга келганимдан хурсандман, — дейди Strong men ўйинлари совриндори эронлик Ризо Гижаетаси. —Менинг юртимда ҳам Паҳлавон Маҳмуднинг номи катта ҳурмат, эҳтиром билан тилга олинади. Биз паҳлавонлар ушбу зотни полвонлар пири деб биламиз. Ушбу улуғ инсон яшаб ўтган жойларда бўлиш мен учун шараф.
Паҳлавон Маҳмуд номидаги «Баҳодирлар ўйини» I халқаро турнирининг асосий тадбирлари бугун Хива шаҳрининг турли жойларида бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?