21:20 / 09.06.2019
2 333

Ўзбекистон олимпия термаси Миср термасини мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия термаси Миср термасини мағлуб этди
Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Соғлом Авлод” стадионида бўлиб ўтган ўйинда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Бобур Абдухолиқов жамоамизнинг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Азиз Ғаниев жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, ўйинга чиройли нуқта қўйди.

Шу тариқа, мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда вакилларимизнинг ғалабаси билан тугади.

Ўзбекистон ОТЖ – Миср ОТЖ 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 32 Абдухолиқов, 2:0 – 90+3 Ғаниев.

Ўзбекистон: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Дилшод Саитов, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдихолиқов (7.Шароф Муҳитдинов, 74), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90+1), 15.Ойбек Рустамов (6.Азиз Ғаниев, 62), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов.

Миср: 1. Умар Салоҳ, 4.Жалол Усама (15.Реда Шериф, 46), 5.Абдул Салом Муҳаммад, 6.Собир Маҳмуд, 8.Моҳир Носир (14.Ҳамди Аҳмад, 66), 11.Муҳаммад Мустафо (24.Манси Носир, 76), 12.Тавфиқ Акром, 17.Рамазон Аҳмад, 18.Собир Муҳаммад (3.Айман Аҳмад, 82), 19.Ҳамди Аммар, 20.Ашур Имом (10.Ёсир Аҳмад, 46).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия термаси Миср термасини мағлуб этди