00:02 / 11.06.2019
3 221

Хоразмда «Баҳодирлар ўйинлари» ғолиблари аниқланди

Хоразмда «Баҳодирлар ўйинлари» ғолиблари аниқланди
Фото: «Халқ сўзи»
Жорий йил 7—9 июнь кунлари Хивада полвонлар пири, дея ном қозонган Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Баҳодирлар ўйинлари» I халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамда бутунжаҳон World Strongmen федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур тадбирда дунёнинг 14 та мамлакатидан 20 нафар энг кучли паҳлавон қатнашди.

Улар миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, оғир тошларни устунларга ўрнатиш, мевалар билан тўлдирилган аравани кўтариш, 160 тонналик поезд локомотивини 20 метрга тортиш, кема лангарини кўтариб юриш ва бошқа мусобақаларда асосий соврин учун куч синашди.

Хорижлик сайёҳлар ва воҳа аҳли икки кун давомида Хиванинг Ичан-қалъа мажмуасида ўтказилган мусобақани катта қизиқиш билан кузатиб борди.

Фото: «Халқ сўзи»
Турнир якунига кўра украиналик паҳлавон Павло Кордияко мусобақанинг мутлақ ғолиби деб топилди ва бош соврин беш минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. Эронлик Резо Гжайетаси иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Учинчи ўринга Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Сергей Трубицин ва россиялик Александр Кузьмин муносиб деб топилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хоразмда «Баҳодирлар ўйинлари» ғолиблари аниқланди