Хабарингиз бор кеча Андижонда Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович иштирок этди.
- Бугун биз тактик томондан жуда яхши ўйнадик, - дея гап бошлади, Друлович. - Бунга қадар Миср терма жамоасининг ўйинини синчиклаб ўрганиб чиққандик. Ўйлайманки, шу ҳам учрашувни фойдамизга ҳал қилишда қўл келди. Футболчиларимиз ҳимоядан ҳужумга жуда яхши ўтишди. Биз буни машғулотда иложи борича яхшироқ ўзлаштиришга ҳаракат қилганмиз. Бугунги ўйинни фойдамизга ҳал қилишда андижонлик ишқибозларнинг далдаси катта ёрдам берганлигини алоҳида таъкидлашим керак. Барча ишқибозларга ва журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бугунги ютуқ барчамизники.
- Бугунги учрашувда сизга нима ёқди ва нима ёқмади?
- Таркибимизда жароҳатланган футболчилар борлигини ҳис этган ҳолда учрашувга тайёргарлик кўрдик. Шу сабабли футболчиларни беллашувга тайёрлашда бироз қийин вазият юзага келди. Айниқса, анчадан бери ўйин амалиётисиз қолган Азиз Ғаниевни айтишим мумкин. Яна шуни айтишим керакки, жамоани қайта оёққа турғазиш осон бўлмайди.
Чунки орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ушбу рақибга қарши навбатдаги ўйинни ўтказамиз. Асосийси, бугун футболчиларимиз яхши ўйнашди. Хусусан, дарвозабонимиз Умид Эргашевни алоҳида кўрсатишиб ўтишим керак. Футболчиларимизнинг тактик томондан яхши ўйин кўрсатишгани менга ёқди. Заҳирадан майдонга тушганлар ҳам ўйинга яхши қўшила олдилар.
- Бугунги ўйиндан келиб чиққан ҳолда Намангандаги учрашувда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?
- Шак-шубҳасиз навбатдаги учрашув учун таркибда ўзгаришлар бўлади. Чунки қисқа фурсат оралиғида футболчилардаги чарчоқни бартараф этишнинг иложи йўқ. Таркибимизда ўзгариш бўлиши аниқ. Ким яхшироқ ҳолатда бўлса, навбатдаги ўйинда майдонга тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?