"Бугун бизнинг ўйинда ҳам яхши, ҳам ёмон жиҳатларни кўрдим. Биринчи бўлимда биз режалаштирган нарсамизни амалга ошира олмадик ва бу ёқмади. Бунга голлар ҳам таъсир этди. Иккинчи таймда эса прессингни амалга оширдик. Бу балки ўхшагандир, балки йўқ, лекин энг муҳими биз барча футболчиларни синаб кўрдик. Ёшларга имконият бердик. Бу ҳам қўшимча масъулият талаб этади. Лекин умумий қилиб айтганда менга ўйин ёқди.
Кейинги беллашувимиз саралаш босқичи доирасида бўлади ва умуман, ушбу йиғиндан кўнглим тўлди. Ўйлаган нарсаларимизни амалга ошира олдик ҳамда танаффусга мамнун ҳолда йўл оляпман.
Майдонни бир ҳафта олдин кўрган эдим. Яхши кўринган эди, аммо мен майдон бўйича эксперт эмасман. Аслида мен ҳеч бир соҳада эксперт эмасман. Аммо ўйин олдидан чим кўчишидан хавфсираган эдик. Бироқ бу баҳона бўла олмайди. Боиси ҳар иккала жамоа бир хил шароитда ўйнади.
Менимча, майдон саралаш ўйинларига қадар идеал ҳолатга келади. Чунки биз буни синаб кўрдик. Ўйин вақтида чим кўчиб кетди. Лекин умид қиламанки, буни тўғрилашади. Бунга икки ой етадими ёки йўқ буни билмадим. Осон иш эмас ҳар холда.
Таркиб масаласида асослар бор. Доим ўзгаришлар қилишга ҳаракат қиламиз, аммо бу ўзини оқламайдиган ҳолатлар бўлиши мумкин. Менда ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни майдонга тушириш учун 45 дақиқа вақт бор эди. Тўғри, барча ўйнамади, дарвозабонлар қолиб кетди. Лекин бизда таркиб борасида асос бор. Яна ўйинларни кузатиша давом этамиз. Сентябргача яна янги футболчилар пайдо бўлиши мумкин. Бугун майдонда тўп сурган футболчилар сентябрда ҳам термага чақирилади дея олмайман.
Туркияга қарши ўйинга нисбатан футболчилар хотиржамликка берилишди. Нега фақат Шомуродовга тўп узатилаверади? Бу натижа бериб турган бўлса нега ўзгариш қилишим керак?
Аҳмедов? Менимча унинг жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегади. Кимгадир у ёқмаслиги мумкин. Бироқ унинг ўйинлари мени қониқтирмоқда ва қачонки бу жиҳат бўлмаса, уни ўзгартирамиз. Алмаштирилмайдиган футболчилар йўқ", - деди Купер.
Шаҳзод Холбоев
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди