
Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фажр Иброҳим учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи рақибни навбатда ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон терма жамоасининг бундан олдинги икки ўйинини кўрган эдим ва жамоамангиз жисмоний тайёргарлик ва ҳимоя жиҳатдан кучли эканлигини кеча таъкидлаган эдим.
Бугун ҳимоячиларимизнинг индивидуал тарзда йўл қўйган хатолари қимматга тушди. Ўтказиб юборилган ҳар иккала гол ҳам айнан шунинг маҳсули бўлди.
Майдон ҳолати ёмон эмас. Майдонга ётқизилган чим ҳали маромига етмаган, боиси яқинда уруғ қадалган экан ва вақт ўтгач идеал ҳолатда келса керак", - деди мураббий. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар