Пуллар кўп нарсани ҳал қилади, аммо ҳаммасини ҳам эмас — жамоани Гвардиоланинг қўлига топшириш йўлида ҳалак бўлиб келаётган «Ювентус» раҳбарияти бугун бу ҳақиқатга яна бир бор амин бўлди. Гвардиола узил-кесил йўқ деди: «Сити»да бахтлиман, «пропискам»ни яқин ўртада алмаштирмоқчи эмасман».
«Шаҳарликлар»га 2016 йили бош мураббий бўлиб келган Пеп Гвардиола икки маротаба Англия чемпиони бўлишга улгурди. Бир томондан, унинг «Ювентус»ни эмас, балки «Манчестер Сити»ни танлаши — оқилона йўл. Ахир каталониялик мутахассис жамоани «одам» қилгунча озмунча тер тўкдими?! Манчестерда ҳозир ишлар «беш», туринликлар Гвардиоладан оғзингга сиққанини сўра дейишяптими, демак, бир гап бор...
Пеп туринликларнинг илк таклифигаёқ рад жавобини берганди, аммо «Кекса синьора» оёқ тираб туриб олди: Испания ва Германия чемпионатларини уч мартадан ютиб олган мураббийдан зўри йўқ-да, барибир.
Ҳозирги «Ювентус» учун ички чемпионат деярли қизиғини йўқотган, туринликлар Европа Чемпионлар лигасидаги зафарларни соғинишган («Ювентус» 1985, 1996 йилларда ЕЧЛ ғолиби бўлган). Энг қизиғи, Гвардиола ҳам «Барселона»ни тарк этганидан бери «Кўҳна қитъа» клублари ўртасидаги бош совринни ушлаб кўрган эмас.
Иккинчи номзод сифатида «Наполи» ва «Челси»ни бошқарган Маурицио Сарри кўрилмоқда.
Бироқ Сарри мураббий сифатида расман эълон қилинмагани эътиборда тутилса, туринликлар Хосеп Гвардиоладан ҳали ҳам умидвор эканини сезиш қийин эмас.
Дарвоқе, Гвардиола туринликларнинг йилига 20 миллион евролик маошини рад этди. У ўтган мавсум «Манчестер Сити»да йилига 17,5 миллион евро маош олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади