19:43 / 12.06.2019
3 757

Миллий гвардия институти Олмазор туманида бепул спорт тўгараклари очди

Миллий гвардия институти Олмазор туманида бепул спорт тўгараклари очди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Шундан иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Мазкур ташаббусни амалга самарали татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 8та умумий ўрта таълим мактабида спортнинг жиу-житсу ва футбол турлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. 2019 йилнинг 15 май санасидан бошлаб 185, 326, 196, 278-умумий ўрта таълим макатабларида душанба, чоршанба, жума кунлари машғулотлар олиб борилаётган бўлса 261, 15, 134, 29-умумий ўрта таълим мактабларида сешанба, пайшанба, шанба кунлари машғулотлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ушбу спорт турлари бўйича машғулотлар таълим муассасасининг мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга халқаро тоифадаги спорт усталари бўлган курсант ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар томонидан олиб борилади.

Бугунги кунда жиу-житсу ва футбол тўгараклари тумандаги 200 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган. Машғулотларга қатнашиш бепул бўлиб, 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ота-онасининг розилиги асосида бемалол қатнашишлари мумкин.

Фарзандини ушбу спорт турлари билан шуғуллантиришга истак билдирганлар (97) 776-33-55 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллий гвардия институти Олмазор туманида бепул спорт тўгараклари очди