
Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2018/19 йилги мавсум умумий ҳисобда 44 та гол уришга муваффақ бўлди.
Шулардан 39 тасини ПСЖ сафида киритгн бўлса, 5 та голни миллий терма жамоа таркибида урган.
Get French Football’нинг хабар беришича, 2003/04 йилги мавсумдан буён ҳеч қайси франциялик футболчи битта мавсумда 44 та гол урмаганди. Ўшанда Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ушбу натижани қайд этганди.
Мбаппе ўзининг 44-голини Евро—2020 мусобақасига саралашдан ўрин олган Андорра—Франция (0:4) учрашувида киритди.
Бундан ташқари, бу 20 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги 100-голи бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар