Ўзбекистон Футбол ассоциациясида президент ҳам ўзгариши мумкин.
Tribuna.uz нашрининг маълум қилишича, 2018 йил 25 январдан буён ЎФА президенти бўлиб ишлаб келаётган Очилбой Раматов лавозимини тарк этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Раматов ЎФА президентлигидан ташқари «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ раҳбари ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаб келмоқда.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон футболини амалдорлар бошқариши янгилик эмас. ЎФФни 12 йил бошқарган Мираброр Усмонов ўз вақтида мамлакат савдо вазири бўлган. ЎФФда раҳбар бўлган вақтида эса у сенатор ҳам эди.
Усмоновдан олдин ҳам расмий шахслар ўзбек футболи раҳбариятида ишлаган. 1995-2005 йилларда ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган генерал-майор Зокир Алматов бир вақтнинг ўзида ЎФФга ҳам раҳбар бўлган. 2008-2009 йилларда эса ҳозирда ДХХ раиси бўлиб ишлаётган, ўша вақтда Ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган Абдусалом Азизов ЎФФ вице-президенти бўлган.
Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўз аризасига кўра истеъфога чиқди. Унинг ўрнига ФИФА рефереси Равшан Эрматов тайинланиши кутилмоқда.
ЎФАнинг янги раҳбарияти эртага ташкилот биносида ўтказиладиган йиғилишда аниқ бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди