20:40 / 14.06.2019
4 243

Ички ишлар вазири ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди

Ички ишлар вазири ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди
Ўзбекистон футбол ассоциациясида икки нафар вице-президент алмашди.
Бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов истеъфоси тасдиқланди.

Tribuna.uz нашри хабар беришича, Аҳмаджонов ўрнига Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланган бўлса, ИИВ раҳбари Бобожоновнинг ўрнини унинг ўринбосари Муҳиддин Жўраев эгаллади.

Полковник Муҳиддин Жўраев декабрь ойида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида муддатидан олдин ҳисобот-сайлови бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Очилбой Раматов ўрнига бошқа раҳбар сайланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ички ишлар вазири ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди