19:50 / 15.06.2019
2 820

Жаҳон чемпионатида ишлаган мутахассис ЎФАга қайтди

Жаҳон чемпионатида ишлаган мутахассис ЎФАга қайтди
Яқинда ЎФАдан кетган, кўп йиллардан буён собиқ ЎФФ ва янгиланган ЎФАда ишлаган етакчи мутахассис Олим Арифов яна ишга қайтган.
Кеча ижроқум йиғилишида ЎФА бошқарувига сайланган Равшан Эрматов турли терма жамоалар бош мураббийлари билан учрашиб, олдинда турган мусобақаларга тайёргарликнинг барча масалаларин муҳокама қилинган.

ЎФАнинг вақтинча вице-президенти этиб сайланган Равшан Эрматовга терма жамоалар мураббийлари билан учрашув чоғида кўп йиллар ташкилотда етакчи мутахассис бўлган Олим Арифов ҳам ҳамрохлик қилган.

Бундан кўриниб турибдики, Равшан Эрматов ишни ЎФАдан кетиб қолган тажрибали, малакали мутахассисларни ташкилотга қайтариш билан бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Олим Арифов ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келганди. Маълум танаффусдан кейин ташкилотга қайтган Арифов ўтган йили ёзда Россияда ўтган мундиалда комиссар сифатида ишлаган илк ўзбек мутахассисига айланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатида ишлаган мутахассис ЎФАга қайтди