21:30 / 15.06.2019
3 296

"Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди

"Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди
Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Динамо" учрашуви ўз якунига етди. Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашув икки томоннинг фаоллигида бошланди, бироқ биринчи бўлиб майдон эгалари олдинга ўтиб олишди. 20-дақиқада Бобур Қосимов бурчакдан узатилган тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Сухроб Бердиев жарима майдонига ёриб кирган Миркомил Лақоевни ушлаб қолди. Пенальтини Жасур Азимов аниқ бажарди.

28-дақиқада бу сафар Мурод Холмуҳаммедов ўз жарима майдони ичида қўпол ҳаракат қилди, Азимов эса 11 метрлик жарима зарбасини яна аниқ ижро этди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки сонияларидаёқ мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди, Қувондиқ Рўзиевнинг жарима майдонига узатган тўпини Лоқаев ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Қолган вақтда жамоалар ҳарчанд ҳаракат қилишмасин ҳисоб ўзгармай қолди.

Шу тариқа, “Динамо” очколарини 15 тага етказиб олган ҳолда 6-ўринга кўтарилиб олди. “Қўқон 1912” клуби (7) эса сўнгги поғонада қолди.

Соса Соlа Суперлига, 11-тур

“Қўқон-1912” – “Динамо” 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар:
1:0 – 20, автогол Қосимов, 1:1 – 23, пенальти Азимов, 1:2 – 28, пенальти Азимов, 2:2 – 46, автогол Лоқаев.

“Қўқон-1912”: 25.Сарвар Каримов, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов (22. Шахбоз Эркинов, 61), 10.Қувондиқ Рўзиев (17. Бехруз Садиллоев, 71), 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Темур Усмонов (13. Жавоҳир Эсонқулов, 46), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

“Динамо”: 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Хакимхон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов (10. Амир Сафаров, 46), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (20. Сирож Ҳамроев, 70), 23.Сардорбек Эминов (9. Низом Норов, 90), 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохруҳбек Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Аъламхонов (32), Рустамов (40), Абдураҳмонов (58), Милич (58).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди