21:50 / 15.06.2019
3 111

Даврон Файзиев: “Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар уришди”

Даврон Файзиев: “Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар уришди”
Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида самарқандликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

- Бутун Қўқон аҳлини мавсумдаги очилиш ўйини билан табриклайман. Жамоани ўз уйига қайтгани билан ҳам табриклайман. Ўйин борасида баҳони журналистлар беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Бугунги баҳс шиддатли курашларга бой тарзда ўтди. Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар киритишди. Биз ҳамиша ҳужумкор ўйин кўрсатиб келяпмиз. Лекин ҳимояда хатоларга йўл қўйяпмиз. Бугунги баҳсда ғалаба қозонганимизда турнир жадвалидаги ҳолатимиз янада яхшиланган бўлардик.

Иккинчи бўлимнинг бошида гол ўтказиб юбораётганимизни ички хотиржамлик билан изоҳлаган бўлардим. Ҳар доим футболчиларимизга буни тушунтириб келяпмиз.

Бугунги ўйинни тезроқ унутиб кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бизни олдинда кубок баҳси кутиб турибди. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.

Биз молиявий имкониятимизга қараб таркибга футболчи жалб этиб келамиз. Менга қолса ҳар бир чизиқни кучайтира оладиган ўйинчиларни олган бўлардим. Ҳозир жамоамизда етакчи ролини бажарадиган футболчилар етишмаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: “Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар уришди”