Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалидан ўрин олган Украина – Жанубий Корея учрашуви ўз ниҳоясиа етди. Ҳал қилувчи баҳсда украинларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Ли Кан Ин пенальтини аниқ бажариб, корейсларни олдинган олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Владислав Супряга мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим дебютида Супряга дубль қайд этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Георгий Цитаишвили ажойиб тарзда рақиб футболчисини ортда қолдирган ҳолда баҳсга чиройли нуқтани қўйди.
Шу тариқа, Украина мазкур ёш тофиасида илк бор жаҳон чемпионига айланди
ЖЧ-2019 (U-20), финал
Украина U-20 – Жанубий Корея U-20 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 5, пенальти Ли Кан Ин, 1:1 – 34 Супряга, 2:1 – 52 Супряга, 3:1 – 89 Цитаишвили.
Украина U-20 – Лунин, Сафронов, Бондарь, Конопля, Бескоровайний, Хахлев (Чех, 57), Корниенко, Дришлюк, Цитаишвили, Булеца (Кащук, 88), Супряга (Сикан, 62).
Жанубий Корея U-20 – Ли Кван Ён, Сэ Йонг (Вон Сан, 46), Ли Чэ Ик, Ҳван Тэ Хён, Чун (Кю Ҳюк, 80), Ким Чун Мин, Ҳюн Во, Ли Кан Ин, Жи Сол, Чо Ён Ук (Чон Се Чин, 63), О Се Хун.
Огоҳлантиришлар: Ҳюн Во (33), Ли Чэ Ик (56), О Се Хун (78), Конопля (86). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди