Америка Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Фонте Нова” стадионида бўлиб ўтган баҳсда колумбияликларнинг қўли баланд келди.
Ўйин ўртача темпда бошланди ва кескин тўқнашувларга бой бўлди. Танаффусга қадар Колумбия футболчилари кичик устунликка эга бўлишди, бироқ буни ҳисобда акс эттира олишмади.
Иккинчи бўлимни ҳам номинал меҳмонлар фаол бошлашди, вақт ўтган сари аргентиналиклар ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишди.
Аммо биринчи бўлиб ҳисобни очиш колумбияликларга насиб этди. 71-дақиқада Рохер Мартинес чап қанотда Хамес Родригесдан узатма қабул қилиб олди ва марказ томон юриб, ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.
Голдан кейин ҳам худди аввалги дақиқалардагидек Лионель Месси жамоадошлари олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олишмади. 86-дақиқада Колумбия иккинчи голни урди, чап қанотдан узатиб берилган тўпни Дуван Сапата дарвзозага “михлаб” қўйди.
Шу тариқа, Карлуш Кейруш шогирдлари уч очкони қўлга киритган ҳолда гуруҳда етакчи бўлиб олишди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини бугун тунда бўлиб ўтади. Унда Парагвай ва Қатар термалари тўқнаш келишади.
Америка Кубоги, 1-тур
Аргентина – Колумбия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 71 Мартинес, 0:2 – 86 Сапата.
Аргентина – Армани, Пеццелья, Тальяфико, Саравия, Отаменди, Ло Чельсо, Паредес, Родригес (Писарро, 67), Ди Мария (де Пауль, 46), Месси, Агуэро (Суарес, 79).
Колумбия – Оспина, Мина, Тесильо, Медина, Санчес, Куадрадо (Лерма, 64), Барриос, Урибе, Хамес, Муриэль (Мартинес, 14), Фалькао (Сапата, 81).
Огоҳлантиришлар: Фалькао (19), Родригес (42), Саравия (52), Паредес (55), Куадрадо (60), Сапата (87), Лерма (90+4).
***
Мартинеснинг голини томоша қилинг:
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди